Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес визалари соддалаштирилади

Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес визалари соддалаштирилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари жаноб Ариян Азимий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусий секторлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:
👍 ҳар чоракда Тошкент, Қобул, Термиз ва Балх шаҳарларида B2B учрашувлар ташкил этиш;
👍 ACCI ваколатхонасини Тошкентда очиш орқали инвестицион алоқаларни кучайтириш;
👍 Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес визаларини соддалаштириш ва таклифнома олиш жараёнини енгиллаштириш;
👍 Термиз портида юк ташиш жараёнларини тезлаштириш ва божхона тартиб-таомилларини оптималлаштириш;
👍 ҳар йили Қобул ва Тошкент (ёки Мозори Шариф ва Термиз)да қўшма савдо кўргазмаларини ўтказиш.

Томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва хусусий секторлар ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Учрашув якунида Даврон Вахабов Афғонистон делегациясининг ташрифини икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларда янги босқични бошлаб берувчи муҳим қадам сифатида қайд этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: