Мадагаскарда ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтди 

Мадагаскарда ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтди 

Пойтахт Антананаривуда 25 сентябрь куни сув ва электр тақчиллиги туфайли бошланган норозилик намойишлари бир неча кундан сўнг сиёсий инқирозга айланди;

 

– Президент Андри Радзуэлина парламентни тарқатиб юборишга уринди, бироқ депутатлар унинг ўзига импичмент эълон қилишди;

 

– 13 октябрь куни Радзуэлина мамлакатни тарк этгани маълум бўлди;

 

– Полковник Майкл Рандрианирина бошчилигидаги ҳарбийлар мамлкатда ҳокимият уларнинг қўлига ўтганини эълон қилди;

 

– Айни дамда ҳарбийлар деярли барча давлат институтларини тарқатиб юбориб, ҳарбийлар ва полиция ходимларидан иборат офицерлар кенгашини тузмоқда;

 

– Мадагаскардаги намойишларда камида 22 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: