Саудия Арабистони футболчилари ЖЧга чиққани эвазига катта миқдорда мукофот олади

Саудия Арабистони футболчилари ЖЧга чиққани эвазига катта миқдорда мукофот олади

Саудия Арабистони терма жамоаси 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани эвазига катта миқдорда бонус олади. Masrawy нашри берган маълумотга кўра, терма жамоанинг ҳар бир футболчисига 5 миллион саудия риали (1,25 миллион евро) миқдорида мукофот берилади.

Саудия Арабистони ЖЧ саралаши 4-босқичи доирасида Ироқ ва Индонезия билан куч синашди. Якунда 4 очко тўплаган Эрве Ренар бошчилигидаги жамоа тўплар фарқи эвазига Ироқни ортда қолдириб, мундиал иштирокчисига айланди. Икки ўйинда ҳам мағлубиятда учраган Индонезия эса сўнгги поғонани эгаллади.

Шу тариқа, ОФКдан йўлланма олган жамоалар номи 8 тага етди: Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Қатар ҳамда Саудия Арабистони.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: