Самарқандда МДҲ махсус хизматлари ва разведка идоралари раҳбарларининг 21-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Тадбир очилишида Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Президент ўз мурожаатида дунё мураккаб геосиёсий шароитда ривожланаётганини, анъанавий таҳдидлар кучайиб, янги хавфлар пайдо бўлаётганини таъкидлади.
Шунингдек, қуролли можаролар тобора кенгайиб, урушга айланиш хавфи ортиб бораётгани ҳам жиддий хавотир уйғотаётгани қайд этилди.