Фарғонада Nexia ҳайдовчиси 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди

Фарғонада Nexia ҳайдовчиси 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар бола жабрланди, деб хабар берди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳодиса, 16 октябр куни, таҳминан соат 12:30 ларда Марғилон шаҳар «Б.Марғилоний» кўчасида содир бўлган.

Хусусан, Nexia-1 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган шахс, ушбу кўчада жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар ўқувчини эҳтиётсизлик сабабли уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: