Трамп америкалик ҳарбийлар АҚШ томон йўл олган “гиёҳванд моддалар ташувчи сувости кемасини” йўқ қилганини маълум қилди

Трамп америкалик ҳарбийлар АҚШ томон йўл олган “гиёҳванд моддалар ташувчи сувости кемасини” йўқ қилганини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, кема бортида “тўрт нафар машҳур наркотерроpист” бўлган.

«Улардан икки нафари ўлдирилган, яна икки нафар Эквадор ва Колумбиядан бўлган шахслар қўлга олинган. Разведка маълумотларига кўра, мазкур сувости кемаси фентанил ва бошқа гиёҳванд моддалар билан тўлдирилган эди. Агар мен унинг Қўшма Штатлар қирғоқларига етиб боришига рухсат берганимда, камида 25 минг нафар америкалик ҳалок бўларди», — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: