«Барселона»нинг асосий юлдузларидан бири «эл-класико» олдидан сафга қайтди

«Барселона» вингери Рафинья Диас жароҳатидан фориғ бўлди, дея хабар берди Marca нашри.
Маълумотларга кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. У машғулотларни тўлиқ ўтказган.
Манба Рафинья 26 октябрга белгиланган «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушишини қўшимча қилди.
У сентябрь ойи охиридан буён ўйинларда иштирок этмаяпти.