“Курдистон ишчилар партияси” ўз жангчиларининг барчасини Туркиядан Ироқ шимолидаги Медя ҳудудига олиб чиқишини эълон қилди
Мутахассислар буни Туркия билан тинчлик жараёнини илгари суришга қаратилган тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.
«Биз барча кучларимизни Туркия ҳудудидан олиб чиқяпмиз», — дея маълум қилди “Курдистон ишчилар партияси” (КИП) вакиллари Қандил тоғи этагида ўтказилган матбуот анжуманида.
Жорий йил май ойида “Курдистон ишчилар партияси” (КИП) ўзини тарқатиб юбориш ва қуролни ташлаш қарорини эълон қилган эди. Бу баёнотга феврал ойида партия етакчиси Абдуллоҳ Ўжаланнинг қамоқдан туриб КИП ва унга алоқадор гуруҳларни тарқатиб юбориш, 40 йилдан ортиқ давом этган қуролли курашга барҳам беришга чақирган мурожаати туртки бўлган эди.
Мақсадларини Туркиядаги курдларнинг миллий ҳуқуқлари учун кураш ва курд давлатини барпо этиш деб эълон қилган “Курдистон ишчилар партияси” 1974 йил ноябрда ташкил топган. 1984 йилдан бери Туркия ҳукуматига қарши қуролли кураш олиб бораётган эди.
Туркияга қарши 40 йиллик кураш давомида КИП Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Оммавий ахборот воситаларига кўра, улар 40 мингдан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.
