Ўзбекистонда 42 та чиқинди полигони ёпилди

Ўзбекистонда 42 та чиқинди полигони ёпилди

Шу тариқа 90 гектардан ортиқ ер табиатга қайтарилган.
2024–2025-йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жами 47 та маиший чиқинди полигони рекултивация қилиниб, усти тупроқ қатламлари билан ёпилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси хабар берди.

2024 йилда бажарилган ишлар ҳажми:

Қорақалпоғистон — 1 та полигон (11 га),
Андижон — 6 та (14,90 га),
Бухоро — 1 та (0,50 га),
Қашқадарё — 5 та (19,15 га),
Наманган — 3 та (5,38 га),
Самарқанд — 1 та (2,40 га),
Тошкент — 3 та (9,58 га),
Фарғона — 6 та (17,11 га),
Хоразм — 1 та (1 га).

2025 йилда республика бўйича жами 18 та чиқинди полигонида рекултивация жараёнлари якунланди. Бу ҳудудларнинг умумий майдони 81,68 гектарни ташкил этади.

Умумий ҳисобда, мамлакатдаги мавжуд 185 та чиқинди полигонининг 47 тасида экологик қайта тиклаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, республика бўйича 42 та чиқинди тўплаш майдони бутунлай ёпилиб, 90 гектарга яқин ер табиий экотизимга қайтарилди.

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-январдаги 5-сон фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: