Андижондаги мактабда икки киши спирт ичиб вафот этди
Ҳолат дарсдан кейин овқатланиш жараёнида юз берган.
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабда 4 киши спиртли ичимлик ичиш ортидан ҳалок бўлгани айтилган хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда жорий йилнинг 22 октябрь куни 17:00 лар чамасида мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, ЧЁТ Раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилиб заҳарланган.
Бош прокуратурага кўра, улардан икки нафари – директор ўринбосари ва қоровул вафот этган.
Ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) ишдан сўнг уйга қайтган ва ушбу жараёнларда иштирок этмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
