Термизда Бухоро хонлиги даврига оид тангаларни олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

Термизда Бухоро хонлиги даврига оид тангаларни олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

 

 

“Термиз аэропорти” чегара божхона постида XVI асрда Бухоро хонлигида зарб қилинган 5 та тангани хорижга олиб кетишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди.

 

Тангалар Термиз археология музейига топширилди. Ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув олиб бормоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: