15 декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллар куни этиб белгиланди

15 декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллар куни этиб белгиланди

 

 

Ташаббус Самарқандда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида мақъулланди, деб хабар беради “Дунё”.

 

Ушбу ташаббус Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон томонидан ЮНЕСКОга аъзо 26 та давлат ҳаммуаллифлигида илгари сурилган.

 

Бугунги кунда туркий тиллар тахминан 12 млн. кв км майдонда яшовчи 200 млн.дан ортиқ киши учун она тили ҳисобланади.

 

Маълумот ўрнида 1893 йил 15 декабрда даниялик олим Вилгелм Томсен туркий тилларнинг келиб чиқишидан далолат берувчи энг қадимий ҳужжатлардан бири – Орхон ёзувлари алифбосини ўқиганлигини эълон қилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: