Аҳмад аш-Шаръа расмий ташриф билан АҚШга борди — SANA

Аҳмад аш-Шаръа расмий ташриф билан АҚШга борди — SANA

Aгентликнинг хабар беришича, Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа Вашингтонга етиб борди. Аҳмад аш-Шаръа Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

«Бу 1946 йилда Сурия мустақилликка эришганидан бери ушбу мамлакат президентларининг АҚШ пойтахтига биринчи марта ташриф буюришидир», дея ёзмоқда SANA.

7 ноябр куни АҚШ Аҳмад аш-Шаръага қарши санкцияларни олиб ташлаганди. Бир кун олдин БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия президентига қўйилган чекловларни бекор қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: