Покистон Ҳиндистон билан чегарага қўшимча қўшинларни жойлаштирмоқда

Покистон Ҳиндистон билан чегарага қўшимча қўшинларни жойлаштирмоқда

Ҳиндистон билан чегарада жиддий фаоллик кузатилмоқда.

Сўнгги можародан бери биринчи марта Покистон Ҳиндистон билан чегарага қўшимча қўшинларни жойлаштирмоқда.

Кеча Ҳиндистонда, бугун Покистонда портлашлар бўлди. Исломободда юз берган портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди, дея полициядаги манбаларга таяниб, Geo News хабар берди.

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам портлаш юз берганди. Худкуш террорчи автомобилни портлатиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлганди.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ҳиндистонни Исломободдаги портлаш ва Афғонистон чегарасида жойлашган курсантлар коллежига ҳужум қилишда айблади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: