Япониялик аёл ChatGPTга “эрга тегди”
32 ёшли Канно исмли япон аёли уч йил давом этган муносабатлардан сўнг йигити билан ажрашган ва уни унутиш учун ChatGPT билан “севишишни” бошлаган. Дастлаб ChatGPT уни шунчаки қўллаб-қувватлаб, ажралиш оғриғини енгишга ёрдам берган. Аммо вақт ўтиши билан Канно унга нисбатан ҳақиқий меҳрни ҳис қила бошлаган.
У ҳатто ChatGPTни ўзига мослаб Лун Клаус исмли виртуал шахс яратган. Лун ҳам якунда қизга “муҳаббатини” изҳор қилган ва шу тариқа, ушбу “севги қиссаси” инсон ва сунъий интеллект ўртасидаги “никоҳ” билан якунланган.
Тармоқларда эса одамларнинг ChatGPTга раҳми келаётганини ёзишмоқда.
