Грузия прокуратураси собиқ бош вазир Георгий Гахарияга қарши жиноий иш қўзғатди

Грузия прокуратураси собиқ бош вазир Георгий Гахарияга қарши жиноий иш қўзғатди

Бу ҳақда Грузия бош прокурори Георгий Гваракидзе маълум қилди

Агар суд Гахарияни айбдор деб топса, у 13 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Прокуратура маълумотига кўра, жиноий иш “икки ва ундан ортиқ шахснинг соғлиғига қасддан оғир шикаст етказиш” ва “давлат-сиёсий лавозимини эгаллаб турган шахс томонидан ваколатни суиистеъмол қилиш” ҳолатлари бўйича қўзғатилган.

Иш 2019 йилги воқеаларга, Гахария Ички ишлар вазири лавозимида бўлган даврга тааллуқли. Гап “Гаврилов туни” деб аталган воқеалар ҳақида кетмоқда. Ўшанда россиялик депутат Сергей Гавриловнинг Тбилисига ташрифи ва Грузиядан ажралиб чиққан Жанубий Осетия билан чегара ҳудудида полиция постининг ўрнатилиши ортидан бошланган норозилик намойиши куч билан тарқатилган эди.

Гваракидзенинг сўзларига кўра, прокуратура суддан Гахарияни ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллашни сўрайди. Маълум қилинишича, Гахария бир неча ой олдин Грузияни тарк этган ва ҳозирда хорижда яшамоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: