Фаластинни қўллаб-қувватлаган Анвар Бундеслига клубидан компенсация олади. У буни суд орқали ютиб олди

Фаластинни қўллаб-қувватлаган Анвар Бундеслига клубидан компенсация олади. У буни суд орқали ютиб олди

2023 йилда Фаластинни қўллаб-қувватлаган пости учун Германиянинг «Майнц» клубидан кетган Анвар эл-Ғози собиқ жамоаси устидан судда ғалаба қозонди. Энди «Майнц» унга 2023/2024 йилги мавсум учун тўланмаган маошининг барчасини тўлайди, бу эса тахминан бир ярим миллион евро дегани.

«Дарёдан океангача, Фаластин озод бўлади,» – деб ёзганди футболчи 2023 йил октябрида.

Анвар бу маблағнинг бир қисмини Фаластинга ёрдам учун юборишини эълон қилди – тахминан ярим миллион евро.

«Умид қиламанки, «Майнц» раҳбарияти ўзлари яратган вазиятга рози бўлади, шу жумладан, бу пуллар болаларнинг омон қолишига ёрдам беради,» – деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқда.

Ҳозирда Эл-Ғози Уэльсда «Кардифф Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: