Россияда нефтни қайта ишлаш ҳажми 3 фоизга камайди
Украина дронлари томонидан амалга оширилган зарбаларга қарамай, Россияда 2025 йилда нефтни қайта ишлаш умумий ҳажми атиги 3 фоизга пасайган. Бу ҳақда Reuters нефт саноатидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Манбаларнинг таъкидлашича, бундай натижа Россия нефтни қайта ишлаш заводларининг захира қувватларини ишга туширгани билан изоҳланади. Захира қувватлари ишлаб чиқаришда кескин пасайишга йўл қўймасликка ва дрон зарбалари келтирган зарарни қисман қоплашга имкон берган.
Reuters ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил давомида Украина дронлари Россиядаги камида 17 йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган. Зарбалар асосан 2025 йил бошида кузатилган, август ойида эса янада фаоллашган.
