Аргентинадаги завод портлаши шаҳарни титратди
Аргентинадаги бир заводда юз берган кучли портлаш видеоси ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтирди. Кадрларда бинонинг портлаш пайти ва осмонга кўтарилган қуюқ тутун ҳалқалари яққол кўринади. Зарба тўлқини шунчалик кучли бўлганки, ҳатто самолёт парвози баландлигидан ҳам намоён бўлган. Ҳатто шаҳарнинг бир нечта туманларида уйларнинг деразалари чайқалиб сингани айтилмоқда.
Ҳодиса Эсайс шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ўғитлари ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлган. Алaнга 20 метргача баланд кўтарилгани қайд этилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, фалокат ортидан 200 дан зиёд аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган, камида 22 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Ҳозирда фавқулодда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.
