Cloudflare хизматида глобал узилиш туфайли Х, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

Cloudflare хизматида глобал узилиш туфайли Х, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

Хабарларга кўра, энг йирик ҳостинг провайдерларидан бири бўлган Cloudflare узилишларга дуч келди. Фойдаланувчилар Spotify ва Yandex Music мусиқа стриминг хизматлари, Х ижтимоий тармоғи, Аmazon веб-ресурслари ва Оpen AI’нинг сунъий интеллект хизматлари, шу жумладан, ChatGPT билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришмоқда.

Узилишдан бироз олдин, Cloudflare барча веб-трафикнинг тахминан 20 фоизини бошқарадиган компания Сантягодаги маълумотлар марказида режали техник ишлар амалга ошириши ҳақида огоҳлантирган эди.

Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг, Cloudflare бу муаммодан хабардор эканлигини ва техник муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаётганини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: