Ўзбекистонда шу йил бошидан ишсизлик даражаси 4,9%га тушди — ўтган йили бу кўрсаткич 5,5% эди

Ўзбекистонда шу йил бошидан ишсизлик даражаси 4,9%га тушди — ўтган йили бу кўрсаткич 5,5% эди

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд ва Ширин шаҳарларида ишсизлик 4%дан пастлаб, илк бор “табиий ишсизлик” даражасига яқинлашган.

 

Шунингдек, 302 минг эҳтиёжманд оила камбағалликдан чиқди. Ҳусусан, шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискент туманларида камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача қисқарган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: