Гулистонга 52 та янги автобус олиб келинди
Шаҳар жамоат транспортини янгилаш ишларининг даовми сифатида YUTONG русумли замонавий автобус олиб келинди.
Шу тариқа, бу йил шаҳарга олиб келинган автобуслар сони 72 тага етди. Улар 7 та йўналишда брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Натижада Гулистоннинг жамоат транспорти парки тўлиқ экологик тоза автобуслар билан янгиланди, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
