Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди
Кеча Саида Мирзиёева Администрация ва алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкентдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ҳавони ифлослантираётган корхоналарга қатъий чора кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чораларни белгилади. Бу чоралар яқин орада соҳага оид президент фармонига асос бўлиши таъкидланди.
