Эколог инспекторига қаршилик кўрсатиш ҳолати бўйича расмий жавоб берилади
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Найман қишлоғида зовур атрофида дарахтлар ноқонуний кесилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Видеода туман ҳокими ўринбосари экология инспекторига қаршилик кўрсатаётгани акс этган.
Мазкур ҳолат бўйича Бувайда туман ҳокимлиги томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланди. Ҳозирда ҳоким ўринбосари С. Хизировнинг ҳаракатларига доир дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Расмийларга кўра, ҳолат атрофлича ўрганилиб, текширув натижалари асосида қонунчиликка мувофиқ чоралар белгиланади. Яқин кунларда жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши режалаштирилган.
