NATO АҚШ ёрдами камайиши палласида Россияга қарши туришга тайёрланмоқда

NATO АҚШ ёрдами камайиши палласида Россияга қарши туришга тайёрланмоқда

 

Bloomberg хабар беришича, НАТО Европа—Россия қарама-қаршилиги кучайса, АҚШдан олинадиган ёрдам анча қисқариши мумкинлигига тайёргарлик кўряпти. Вашингтон асосий эътиборини Осиёга қаратаётгани сабаб, Европадаги кучлар кўпроқ мустақил ҳаракат қилишга мажбур бўлиши мумкин.

 

Руминиядаги йирик машғулотлар шуни кўрсатдики, французлар етакчилигидаги Европа қўшинлари ҳимояни асосан ўз кучи билан бажаришга ўтмоқда. Аммо у ерда жиддий камчиликлар аниқланди: логистика, ҳаво мудофааси, разведка ва узоқ масофали зарбалар бўйича Европа ҳали ҳам АҚШга кучли боғлиқ.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: