Гонконгдаги ёнғин: бедарак йўқолган 159 киши тирик экан
Гонконг полицияси 26 ноябрда Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида юз берген йирик ёнғин натижасида аввал бедарак йўқолган деб ҳисобланган 159 нафар инсоннинг хавфсизлигини тасдиқлади, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.
Маҳаллий полиция матбуот котиби Цзэн Шусянь матбуот анжуманида ёнғин қурбонлари сони 146 кишига етганини, яна 79 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида камида етти нафар Индонезия фуқароси ва бир нафар Филиппин фуқароси бор. Шунингдек, қурбонлар орасида ўт ўчирувчи ҳам бор. Яна 12 нафар ўт ўчирувчи жароҳатлангани айтилмоқда.
Шу билан бирга, жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Хитой Халқ банки Хитойнинг ички ҳудудларидан юанларда келаётган хайриялар учун «яшил йўлак» очди.
Ечим тижорат банкларига тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни текширмасдан туриб, «Хунфуюань» қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри маблағ ўтказиш имконини беради. Тегишли маълумотлар юанлардаги трансчегаравий тўловларни бошқариш ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Wang Fuk Courtдаги ёнғин шаҳар тарихидаги энг ҳалокатли турар-жой биносидаги ёнғин бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 140 нафардан ошган.
