Гонконг полицияси турар-жой мажмуасида юз берган ёнғинга алоқадорликда гумон қилинган 14 кишини ҳибсга олди
Гонконг полицияси ва Коррупцияга қарши мустақил комиссия (ICAC) Тай По шаҳридаги Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлган ёнғинга алоқадорликда айбланиб, 14 кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.
Ҳибсга олинганлар орасида бош пудратчи, консалтинг муҳандиси ва искала ўрнатаётган компаниянинг субпудратчиси ҳам бор.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, айрим гумонланувчилар ёнғин хавфсизлиги меъёрларига жавоб бермайдиган 2300 ўрам ҳимоя тўрларини сотиб олган. Унинг нархи ёнғинга чидамли тўрнинг деярли ярмини ташкил қилади.
«Улар стандарт бўлмаган тўрни ёнғинга чидамли деб ўтказиб юбориш ниятида, искала пойдеворини ўраш учун ишлатишган», деди у.
Ёнғин оқибатида вайрон бўлган биноларни кўздан кечираётган қутқарувчилар бугун яна беш кишининг жасадини топиб, жами қурбонлар сони 151 нафарга етди.
