Россия Ҳиндистондан чекланмаган миқдорда мигрантларни қабул қилишга тайёр — Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари

Россия Ҳиндистондан чекланмаган миқдорда мигрантларни қабул қилишга тайёр — Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари

Денис Мантуровнинг айтишича, Россияда биргина қайта ишлаш саноатининг ўзига камида қўшимча 800 минг нафар ишчи керак, савдо соҳасида яна қарийб 1,5 миллион киши, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва қурилиш тармоқларида ҳам катта ҳажмда кадрлар талаб этилади.

«Биз чекланмаган миқдорда ҳинд мигрантларини қабул қилишга тайёрмиз. Жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Бу бир йилда содир бўлмайди, мослашиш ва ким қайси иш берувчига йўналтирилишини аниқлаш учун вақт керак бўлади», — деди Мантуров.

Бу баёнот Москва сўнгги йилларда миграция сиёсатини қатъийлаштираётгани ва Россия учун анъанавий меҳнат миграцияси манбаи бўлган мамлакатлардан, хусусан Марказий Осиёдан келаётган ишчи мигрантлар сонини қисқартираётгани, бироқ шу билан бирга иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кескин кадрлар етишмовчилигига дуч келаётгани фонида янгради.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда Россиядан 190,2 минг нафар чет эллик чиқариб юборилган. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса Россиядан 2,8 минг “миграция қонунчилигини бузган шахслар” депортация қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: