“TEXNOPARK” МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи I ва II тоифага кирувчи объектларда экологик назорат тадбирлари давом этмоқда.
Мониторинг жараёнида Яшнобод туманидаги “TEXNOPARK” МЧЖ га қарашли чўян қуйиш цехи текширилди.
Teкширувда, корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси бўлса-да, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни ҳавога чиқараётгани, экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди.
Аниқланган қонунбузарликлар учун корхона раҳбарига белгиланган тартибда чора кўрилди ва қўшимча тўловлар ҳисобланди.
