Булунғурда 498 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди
Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Килдон маҳалласи ҳудудидаги Оқтепа канали ички қисми ва қирғоқ бўйида эрозияга қарши экилган ўсиш ҳолатидаги 498 туп турли дарахтлар(327 туп терак, 161 туп тол, 5 туп тут, 3 туп жийда, 2 туп ёнғоқ) мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани аниқланди.
Бунинг натижасида табиатга 2 млрд 220 млн 62 минг сўм зарар етказилган.
Экология миллий қўмитаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.
