Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россиянинг иккита юк кемаси йўқ қилинганини маълум қилди
Махсус операциялар кучлари Каспий денгизида “Композитор Рахманинов” ва “Аскар-Сарижа” юк кемаларига зарба берди, дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида.
Хабар берилишича, бу кемалар Россия армияси учун ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ташиган. Бироқ ҳужум вақтида уларнинг бортида қурол ёки ҳарбий техника бўлгани номаълум.
Ҳужум қачон амалга оширилгани ва унинг оқибатлари қандай бўлганига аниқлик киритилмаган. Россия томони ҳозирча Украина Қуролли кучлари берган бу маълумотни изоҳламаган.
