58 ёшли ҳужумчи янги клуб билан шартнома имзолади

58 ёшли ҳужумчи янги клуб билан шартнома имзолади

58 ёшли ярим ҳимоячи Казуйоши Миура фаолиятини янги клубида давом эттиради.

Ўтган мавсумни Япония 4-дивизионида «Атлетико Судзука» сафида ўтказган дунёнинг энг кекса футболчиси 3-дивизион вакили «Фукусима Юнайтед» билан бир йиллик шартнома асосида ижара асосида ўйнайди, деб хабар бермоқда Japan Today маҳаллий ОАВга таяниб.

Кейинги мавсум япониялик учун профессионал фаолиятидаги 41-мавсум бўлади. Миура Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия, Португалияда ўйнаган. Япония терма жамоаси сафида у 89 та ўйин ўтказиб, 55 та гол урган.

Ўтган мавсумда Казуйоши 7та ўйинда майдонга тушган бўлса, «Атлетико Судзука» минтақавий лигага тушиб кетди ва турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Miure 59 ёшга тўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: