Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 1 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Ёқутистондаги тергов изоляторида туғилган, онаси наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилган қизалоқ бувиси билан Ўзбекистонга қайтарилди.
Унинг қайтиши учун Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консуллиги ҳужжатларни расмийлаштиришда, диаспора вакиллари эса чипта сотиб олишда ёрдам берди.
19 декабрь куни қизалоқ бувиси билан Новосибирск орқали Тошкентга учиб келди, деб хабар берди “Дунё” АА.
