Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳри Сергели туманида 2025 йил 25 декабр кунидан туну кун (24/7) фаолият юритадиган гастрономик туризм кўчасида янги йил тадбирлари ўтказилади.

Шу муносабати билан қуйидаги участкаларда ҳаракатга чеклов киритилади:

Сўғдиёна кўчаси — Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
Жалойир кўчаси — Сўғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Шунингдек, Бектемир туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида, “Coca-Cola Гарден” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Мазкур йўналишдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш, ҳаракатни олдиндан режалаштириш тавсия этилди.

Чеклов муддати: 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: