Артета «Арсенал»нинг «Астон Вилла» устидан йирик ғалабаси ҳақида нималар деди?

Артета «Арсенал»нинг «Астон Вилла» устидан йирик ғалабаси ҳақида нималар деди?

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛнинг 19-турида «Астон Вилла» устидан қўлга киритилган йирик ғалабадан (4:1) кейин учрашув тафсилотлари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа сўнгги пайтларда ҳам етарлича вазиятлар яратаётган эди, аммо айнан шу ўйинда ҳал қилувчи зарбалардаги аниқлик натижага кучли таъсир кўрсатди.

«Охирги ҳафталарда ҳам имкониятлар етарли эди, лекин бугун фарқ яққол сезилди. Илгариги ўйинларда гол уриш учун анча қийналгандик, бу сафар эса якуний зарбаларда сифат юқори бўлди. Учрашув тақдири айнан шу жиҳат билан ҳал этилди», — деди Артета BBC нашрига берган изоҳида.

Айни дамда «Арсенал» 19 турдан кейин 45 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Канонирлар» захирада бир ўйини бор «Манчестер Сити»дан беш очко олдинда кетмоқда. «Астон Вилла» эса 39 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: