Пентагон ҳудудида “пицца индекси” кескин ошиб кетди
Трампнинг Эрон масаласидаги кескин баёноти ортидан Мудофаа вазирлиги штаб-квартираси яқинидаги бир қатор пиццерияларда буюртмалар сони 200 фоиз ва ундан кўпроққа ошган.
Бу идорада ишлар фаоллашганидан дарак беради.
АҚШ президенти бундан аввал расмийларга нисбатан тажовуз содир этилган тақдирда, Эронга “кучли зарба” бериш билан таҳдид қилган эди.
