«Қишки перевод»да нима мумкин-у, нималар мумкин эмас?
✅ Қуйидагилар мумкин:
➖ Бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хохласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);
➖ Ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш койи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда перевод қилиш мумкин);
➖ Фақатгина давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига узрли сабабга кўра тегишли тартибда кўчира олиш.
❌ Қуйидагилар мумкин эмас:
➖ Ички перевод (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);
➖ Бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);
➖ Хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;
➖ Давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;
➖ Хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;
➖ Хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;
➖ Хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;
➖Хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.
❗️ ИЗОҲ: Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонлариз ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан хулоса берилади.
