Зеленский жаҳон етакчиларини Эронда «режим ўзгаришига ёрдам беришга» чақирди

Зеленский жаҳон етакчиларини Эронда «режим ўзгаришига ёрдам беришга» чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари юзасидан фикр билдириб, жаҳон етакчиларини эронликларга ҳукуматни ўзгартиришда ёрдам беришга чақирди.

У ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида Эрондаги воқеаларни «ўзгариш мумкин бўлган муҳим лаҳза» деб атаб, халқаро ҳамжамиятни бу имкониятни қўлдан бой бермасликка даъват этди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳозирги Эрон режими нафақат ўз халқига, балки Украина ва бошқа мамлакатларга ҳам катта зарар етказган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: