Саудия Арабистони, Умон ва Қатар қўшма штатларни Эронга қарши зарбалар беришдан воз кечишга чақирди, деб ёзади The Wall Street Journal

Саудия Арабистони, Умон ва Қатар қўшма штатларни Эронга қарши зарбалар беришдан воз кечишга чақирди, деб ёзади The Wall Street Journal

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари АҚШ ҳукуматидан Теҳронга нисбатан ҳарбий зарбалар беришдан тийилишни сўраган. Бу мурожаат Қўшма Штатлар бундай ҳужум эҳтимолига тайёр туриш зарурлиги ҳақида огоҳлантирганидан сўнг янграган.

The Wall Street Journal нашрига кўра, Саудия Арабистони, Умон ва Қатар вакиллари Оқ уйга Эрондаги мавжуд сиёсий тузумни ағдаришга уриниш нефть бозорларида жиддий беқарорликка олиб келиши ва оқибатда АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилган.

Мазкур давлатлар Эронга қарши зарбалар Ормуз бўғози орқали нефть ташувчи танкерлар ҳаракати издан чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: