АҚШ Жаҳон чемпионатидан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи

АҚШ Жаҳон чемпионатидан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи

АҚШ Давлат департаменти АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни режалаштирмоқда.

Америка ҳукумати «Спорт дипломатияси бўйича қўлланма»ни ишлаб чиқди, унда бу ҳақда сўз боради.

«Ҳужжатлар қаторига «Спорт дипломатияси бўйича қўлланма» киради, унда мамлакатнинг футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари каби кенг кўламли тадбирлардан фойдаланиш усуллари баён этилган,» – дейилади Politico нашри хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 2026 йилнинг июнь-июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Мундиалда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

АҚШ Олимпиада-2028 мезбонига ҳам айланган. Ёзги ўйинлар Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: