«Реал» шорт-листида Зидандан кейинги номзод номи маълум бўлди

«Реал» шорт-листида Зидандан кейинги номзод номи маълум бўлди

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ бош мураббийи Энцо Мареска Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлигига номзодлар шорт-листидан жой олди.

«Қаймоқранглилар» учун Зинедин Зидан устувор бўлиб қолмоқда, аммо у катта эҳтимол билан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоасини бошқаради.

Бундан ташқари, Зизунинг «Реал» президенти Флорентино Перес билан муносабатлари идеал эмас, деб ёзади Sky Sports.

Мадридликлар раҳбарияти шорт-листида Зидандан кейинги ўринда Мареска бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: