Индонезияда икки кун аввал йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
17 январь куни бедарак йўқолган ҳаво кемаси бортида 10 киши бўлган — уларнинг 7 нафари экипаж аъзоси, 3 нафари эса ҳукумат ходимлари.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида бир кишининг жасади топилди.

Бироқ қалин туман ва тоғли ҳудуд шароити сабаб қидирув ишлари қийин кечмоқда, деб ёзади Reuters.
