Сиз адашдингиз!

Сиз адашдингиз!

Дардни унутмоқ.
Ёлғиз фарзандини йўқотган аёл бир диндорнинг олдига боради ва:
– Қайси дуоларни ўқисам, қандай сеҳрдан фойдалансам, ўғлимни қайтаришим мумкин? – дея мурожаат қилади.
Унга тасалли берган диндор:
– Менга дард чекмаган уйдан хантал уруғини олиб келинг. Уни сизнинг ҳаётингиздан дардни аритиш учун қўллаймиз, – дейди.
Аёл дарҳол ўша ғаройиб уруғни излашга киришади. Жуда катта ва чиройли уйнинг олдидан чиқиб, эшигини қоқади.
– Сира қайғу кўрмаган хонадонни қидиряпман. Мен учун бу жуда муҳим. Бу ер шундай жойми? – деб сўрайди.
Уни ичкарига таклиф қиладилар ва:
– Сиз адашибсиз, – деганча сўнгги кунларда бошларидан ўтган нохуш воқеаларни айта бошлайдилар.
Аёл ўзича ўйлайди: “Бу оила мендан кўра чуқур ғамга ботган экан. Уларга кимдир ёрдам бериши керак.” Кейин у ерда қолиб, оилага кўмаклашишга бел боғлайди.
Тағин ташвишсиз хонадонларни қидиришда давом этади. Аммо қаерга бормасин, бир-биридан қайғули ҳикояларни эшитаверади ва инсонларнинг изтиробларини юмшатишга қаттиқ киришади. Оқибатда фарзанд доғини ва хантал уруғини излаши лозим эканини деярли унутади. Шу тариқа бора-бора унинг ҳаётидан қайғу бутунлай арийди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: