Йўғ-а! Қозоғистон шунча йўқотиш қилдими?!
Қозоғистон Каспий қувур консорциуми (КҚК) объектларига қилинган ҳужумлар сабаб нефть экспортида тахминан 3,8 миллион тонна йўқотишга учради. Бу ҳақда 28 январь куни Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, танкерларга уюштирилган ҳужумлар ортидан «Тенгиз» ва «Королевское» конларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилгани сабабли Қозоғистон қарийб 1 миллион тонна нефтьни экспорт қила олмаган.
Шунингдек, вазир Каспий қувур консорциуми объектлари яқинида танкерларга қилинган ҳужумлардан кейин кемаларни суғурталаш харажатлари сезиларли даражада ошганини таъкидлади.
Айни пайтда эса, аввалроқ учувчисиз аппаратлар орқали ҳужумга учраган Каспий қувури тўлиқ қувватда ишлаётгани билдирилди.
«»Тенгиз» конида турли қувватга эга жами 30 та трансформатор ўрнатилган. Шулардан учтаси ёниб кетди — бу жуда муҳим ускуналар ҳисобланади. Биз уларнинг бир қисмини тикладик ва ҳозирда конни босқичма-босқич ишга тушириш жараёни кетмоқда. Илк газ аллақачон пайдо бўлди», — дейди у.
