Пеп Гвардиола: «Ҳисоб-китоблар чалғитмаслиги керак!..»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасида «Галатасарай»га қарши ҳал қилувчи ўйин олдидан ўйин жараёнига тўлиқ эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.
— Биз воқеа масштабини эмас, айнан ўйиннинг ўзини ўйнашимиз керак. Жамоага берилаётган асосий хабарим шу. Айни пайтда турнир жадвалида вазият шундайки, кўплаб клублар февраль ойида плей-оффда қўшимча ўйинлар ўтказмаслик учун энг кучли саккизликка киришга ҳаракат қилмоқда. Биз ҳам шуни ўйлаймиз. «Этиҳад»да қўлга киритилган ижобий натижа бизга топ-8дан жой олиш ва икки ортиқча баҳсдан қочиш имконини беради.
Бироқ турли сценарийлар ҳақида ўйлаб бош қотириш ўрнига, футболчиларим учун устувор вазифа жуда оддий бўлиши керак. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратиб, майдондаги вазифани ташқи омиллар ва турнир ҳисоб-китобларига чалғимасдан бажаришимиз шарт. Агар ўз футболимизни намойиш этсак, натижа ўз-ўзидан келади, — деди Гвардиола.
