Мен ҳам худди шундай қовун тушираман!.. (видео)
Ишим сира ўхшамаса нариги томонига ўтиб оламан. Ана ундан кейин ҳамма ёқ расвода. Билмайман нега шундай? Ё бу пешонага ёзилган. Ёки қандайдир уқувсизман. Дунёда одам нимани боплашини биласизми? Билмайсизми? Унда айтайин. Дунёда одам ўз ўзини танқид қилишни боплайди. Ҳеч ким ҳатто энг яқин кишингиз ҳам сизни ўзингизчалик ҳақорат, танқид қилолмайди. Чунки ҳеч бир одам сизни сизчалик билмайдида…
