«Реал» ўқитилганга ўхшайди!..
Илгари сира бунақамасиди. Ҳар доим олдинда юрган. Дуч келганини «чапараста» қилиб ўтиб кетарди. Бу сафар эса… Шу унинг мағлубиятларида Африка чангалзорларидаги фолбинларнинг қўли борга ўхшайди. Эсингизда бўлса, улар «Марокаш» терма жамоасининг ўйинчиларга обдон «игна санчиб» чиқишганди. Шундан кейин «Марокаш» ютқазиб чемпионликни бой бериб қўйди. Энди шу… Айтишларига қараганда Португалияда лўлилар ёмон кўп яшашармиш. Бировларнинг айтишларига қараганда аҳолининг асосий қисмини лўлилар ташкил қиларкан. Ўша лўлилар қандайдир ирим-сирим қилдими ё бошқа бир бало бўлдими, ишқилиб «Реал» чемпионлар лигасининг охирги баҳсида «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдида, 9 – ўринни олиб яна қўшимча иккита ўйин ўтказишга мажбур қилинди. У ўйинларда ҳам ҳали кимга рўпару бўлади? Кимнинг чиғириғидан ўтишга мажбур қилинади. Буниси номаълум.
