Абитуриентлар ва уларнинг она-оналари учун мухим хабар! Талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга ўқишга кириш имконияти яратилади. Бу қандай амалга оширилида??
Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 578-сонли қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, кириш имтиҳонларида иштирок этиб, минимал балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга вакант (бўш) ўринлар қолган йўналишларда танловда иштирок этиш имконияти берилади.
Бу жараён қуйидагича амалга оширилади:
➖ имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг бир ҳафта ўтиб, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган вакант йўналишларга бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтилади;
➖ абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига (рейтингга) қатъий риоя қилинган ҳолда бўш ўринларга базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
➖ агентлик томонидан шакллантирилган қайдномалар олий таълим ташкилотларига буйруқ расмийлаштириш учун асос бўлади.
Шунингдек, 74-бандга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
🔹 аввал айрим қарорлар Давлат комиссияси ҳисобидан қабул қилинган бўлса, эндиликда бу ваколат олий таълим ташкилоти ректори (директори) ҳисобига ўтказилди. Яъни, масъулият ва қарор қабул қилиш бевосита ОТМ раҳбари зиммасига юклатилди;
🔹 74-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташланди, яъни у энди амалда қўлланилмайди;
🔹 олдинги учинчи ва тўртинчи хатбошилар эндиликда мос равишда – иккинчи ва учинчи хатбоши деб қайта рақамланди.
