Жавоҳир Зокиров “Меҳмед: Фетиҳлар Султони” номли турк сериалида чиқди (Видео)
Ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров ТРТ 1да намойиш этилаётган “Меҳмед: Фетиҳлар Султони” сериалининг 67-қисмда чиқди. Зокиров сериалда Усмонли даврининг муҳим олимларидан бири — Али Қушчи образини гавдалантирган.
Мирай Япıм продюсерлиги остида амалга оширган ушбу сериал халқаро актёрлар таркибига яна бир янги номни қўшиб, тарихий воқеаларни янада кенгроқ нигоҳ билан ёритишда давом этмоқда.
Сериал Усмонлилар султони Меҳмед ИИ (Фотиҳ)нинг ҳокимиятга келиши ва буюк тарихий юришлари ҳақида ҳикоя қилади. Асарда унинг ёшлигидан бошлаб давлатни мустаҳкамлаш йўлидаги кураши, ички ва ташқи душманларга қарши олиб борган сиёсий ва ҳарбий стратегиялари тасвирланади.
“Меҳмед: Фетиҳлар Султони” нафақат Истанбулнинг забт этилиши, балки султоннинг илм-фанга, адолатга ва давлат бошқарувига бўлган ёндашувини ҳам ёритиб, тарихий воқеаларни драматик ва чуқур руҳда томошабинга етказади.
