ОТБ Ўзбекистон ЯИМ 2024 йилда 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда
ОТБ ўзининг “Осиё ривожланиши истиқболлари” номли нашрида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2024 йилда 5,5 фоизни ташкил этишини, 2025 йилда эса 5,6 фоизгача ўсишини прогноз қилмоқда.
Ўзбекистонда инфляция даражаси ўтган йилдагидек 10%ни ташкил этиши, 2025 йилда эса 9,5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Барқарор валюта курслари ҳам инфляцияни назорат остида ушлаб туриши кутилмоқда.
Энг йирик солиқ тўловчи давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган олтин, мис, нефт-кимё ва бошқа асосий товарлар нархининг барқарорлиги бюджет даромадларининг барқарор айланишини таъминлади.
Харажатлар ЯИМнинг 33,9%дан қарийб 38,5%гача кўтарилди, бу ижтимоий харажатларнинг кўпайиши, давлат корхоналарига субсидиялар кўпайиши, давлат секторида иш ҳақи ва пенсияларнинг ўсишини акс эттиради.
Нефть-кимё, тоғ-кон ва карьер қазиб олиш соҳаларига инвестицияларни ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳар йили 10,0 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.